08:33 / 06.04.2019
9267

«Ливерпуль» сафардаги иродали ғалаба билан биринчи ўринга қайтди

Фото: Getty Images

«Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг 33-турида «Саутҳэмптон» майдонига сафар қилиб, 3:1 ҳисобида ишончли ва иродали ғалабага эришди.

Ўйиннинг 9-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Шейн Лонг ҳисобни очди, 36-дақиқада Наби Кейта мувозанатни тиклади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида Муҳаммад Салоҳ ва Жордан Ҳендерсон гол уриб, мерсисайдликлар ғалабасини таъминлади.

Эндиликда «Ливерпуль» яна «Манчестер Сити»ни ортда қолдириб, турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Юрген Клопп жамоаси «шаҳарликлар»дан битта кўп ўйин ўтказгани ҳолда 2 очко олдинда бормоқда. «Саутҳэмптон» эса 16-ўринда қолди, жамоани хавфли ҳудуддан 5 очко ажратиб турибди.

Англия чемпионати
33-тур, 5 апрель
Саутҳемптон – Ливерпуль 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 1:0 – 9 Лонг, 1:1 – 36 Кейта, 1:2 – 80 Салоҳ, 1:3 – 86 Хендерсон.
Саутҳемптон – Ганн, Беднарек, Йосида, Вестергор (Остин, 83), Валери, Ромеу (Армстронг, 83), Хейбьерг, Бертран, Уорд-Проуз, Редмонд, Лонг (Симс, 62).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд (Ҳендерсон, 59), Матип, ван Дейк, Робертсон, Вейналдум (Милнер, 59), Фабиньо, Кейта (Ловрен, 88), Салоҳ, Фирмино, Мане.
Огоҳлантиришлар: Беднарек (48), Бертран (75), Салах (81), Робертсон (89), Ҳендерсон (90+1), Мане (90+4).

Top