2018 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Челябинск шаҳрида (Россия) Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг биринчи Ҳудудлар форумида иштирок этади.

ТИВ хабарига кўра, Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг ҳудуд раҳбарлари ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Делегациялар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун Челябинск вилоятининг салоҳияти билан ҳам танишадилар, дейилади хабарда.