Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия мулозими Россияни Европадаги ёлғон ахборотнинг асосий манбаи деб атади
Еврокомиссия раҳбари ўринбосари Андрус Ансип "ишончли далиллар" Россияни Европадаги ёлғон ахборотнинг асосий манбаи эканлигини кўрсатаётганлигини маълум қилди.
Ансипнинг сўзларига кўра, асосий вазифаларидан бири "Россиянинг дезинформация кампаниясига қарши курашиш" бўлган East StratCom Task Force оператив гуруҳи Евроиттифоққа қарши 4,5 мингдан ортиқ ёлғон ахборот тарқатилиши ҳолатларини аниқлаган.
"East StratCom Task Force 2015 йилда ташкил этилганидан буён 4,5 мингдан ортиқ ёлғон ахборот тарқатилиши ҳолатларини аниқлади ва таҳлил қилди. Россия Европадаги ёлғон ахборотнинг асосий манбаи эканлигини кўрсатувчи ишончли далиллар мавжуд", — деди Ансип журналистларга.
Еврокомиссия дезинформацияга қарши курашиш чора-тадбирлари режаси доирасида East StratCom Task Force ходимларини кўпайтириш учун бюджетни 2019 йилда 1,9 миллион евродан 5 миллион еврогача оширишни таклиф қилмоқда.
Ушбу режа ЕИнинг 13-14 декабрда Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитида тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026