Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасидаги чегараолди ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолишини тартибга солиш бўйича чораларни муҳокама қилди.
Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Жасур Орипов, ДБҚнинг Тошкент вилояти бўйича Бошқармаси бошлиғи Отабек Чориев, Туркистон области бўйича Давлат даромадлари департаменти раҳбари Алибек Тилегенов, Туркистон области бўйича Давлат даромадлари департаменти раҳбари ўринбосари Елдос Саудабаев, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизматининг 2020-ҳарбий қисми қўмондони ўринбосари Ермек Каримов, шунингдек, «Яллама» (Ўзбекистон) ва «Б.Конисбаев» (Қозоғистон) божхона постлари раҳбарияти иштирок этди.
Улар «Яллама» ва «Б.Конисбаев» чегараолди ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши масаласи, Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасидаги бошқа НЎПларга автотранспорт воситаларини тақсимлаш имкониятларини муҳокама қилишди.
Учрашув давомида минтақавий бўлинмалар раҳбарлари даражасида мунтазам назорат ўрнатиш ва юзага келган муаммоларни тезкор чоралар (телефон ва/ёки бошқа алоқа турлари бўйича) қабул қилиш йўли билан ҳал қилиш ҳақидаги қарорга келинди.
Шунингдек, чегарадаги ўтказиш пунктлари ўртасида юк оқимларини бир хил тақсимлашни амалга ошириш имконияти бўйича келишувга эришилди. Қайд этилишича, ҳар бир томон бу мақсадда масалани ваколатли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда компаниялар билан кўриб чиқиши лозим.












