Истеъдодли кишилар ҳамма соҳада ана шундай қобилият эгаси деб ҳисоблайсизми? Бу ҳар доим ҳам ана шундай эмас. Мақсадларга эришиш учун истеъдод талаб этилмайдиган айрим хусусиятларга эга бўлишнинг ўз етарли. Уларни ривожлантириш учун эса бироз масъулият ва эътибор талаб этилади.

Интизомлилик
Вақт – замонамизнинг қимматли ресурсларидан бири. Ўз вақтингизни ҳам, атрофдагиларнинг вақтини ҳам қадрлашни ўрганинг. Айнан шу жиҳат сизни кеч қолмасликка ундайди. Ўз-ўзингизга ростини айтинг-чи, учрашувга етиб бориш учун қанча вақт кетади. Айнан ўша вақтни асос қилиб олинг.
Касбий ахлоқ
Ҳар бир касбнинг ўз ахлоқ қоидалари бўлади. Фақат ҳақиқий профессионалларгина уйга кетишни интизорлик билан кутиб ўтирган бўлсалар-да, уларга сўзсиз амал қилишади. Мижозлар билан муносабат, сарф этиладиган материаллар ва бошқалар – буларни айнан сиз биласиз. Ўз ишингизни сифатли бажаринг ва уни шахсий ҳаёт билан аралаштирманг.

Ҳаракатлар
“Шуям бўлаверади” ибораси ёдингиздами? Айнан шу йўналишда ўйлар эканмиз, ҳеч нарсага эришмаймиз. Баъзида энг яхши натижага эришиш учун бироз ҳаракат етишмайди. Натижада кўнгилдагидек маҳсулотга эга бўлмаймиз. Ўз-ўзимиз ва атрофдагилардан ҳафсаламиз пир бўлади. Сиздан талаб этилганидан яхшироқ бажаришга ҳаракат қилинг.
Имо-ишоралар
Нигоҳини олиб қочадиган ва қўлларини чўнтагига солган ҳолатда суҳбатлашадиган одам билан мулоқот қилиш ёқимли деб ўйлайсизми? Бундай белгилар ишонмаслигингиз кераклигини англатади. Нафақат тилингиз, балки имо-ишораларга ҳам эътибор беринг. Кўзингизга қараб, юзида самимий табассум билан, қаддини тик тутиб турган киши билан мулоқот қилиш анча ёқимлироқ.
Қувват
Энергия қандай пайдо бўлиб, қаерга кетиши ёдингиздами? Биз уни ижобий туйғулар, фойдали овқат, яқинлар билан мулоқот, саёҳат, спорт билан шуғулланиш, тўлақонли уйқу ва хоббидан оламиз. Ўзингизга ёқмаган иш, ҳордиқнинг етишмаслиги, нотўғри овқатланиш ва бошқалар уни дарҳол олиб қўяди.















