Кўп ойлик курсларга ёзилиш ҳам шарт эмас.
1.Рубик кубигини йиғиш
Машғулотлар учун кубикнинг ўзи ва бироз сабр керак. Ранг-баранг бошқотирмани қандай ечиш учун эса YouTube’даги кўплаб видеоларни томоша қилинг.
Масалан, мана бунисини:
2.Қаҳва тайёрлаш
Бир суткада ичимликнинг бир неча ўнлаб турларини тайёрлаб кўриш мумкин. Бироқ кофеиннинг хавфсиз дозасини ошириб юбормаслик учун уни дўстлар даврасида татиб кўрган маъқул.
3.Дастурлаш
Аёнки, бир кунда IT бўйича устозга айланмайсиз, бироқ дастурчилар айнан нима билан шуғулланишлари, бу касб орзу қилишга арзиши ёки арзимаслигини баҳолай оласиз.
Дастурлаш бўйича бепул интенсив онлайн-мактабларни изланг. Уларда JavaScript’даги ишланмалар асослари тушунтирилади. «Hello, world»’ни ёзишдан тортиб мураккаб операцияларгача бўлган йўлни босинг. Табиийки, бу тушунган ҳолда дастурлашга қараганда кўпроқ механик такрорлаш бўлади. Шундай бўлса ҳам синаб кўринг.
Ёки содда ўйинни мустақил равишда ёзинг ва кейин уни ўйнанг.
4.Янги хоббини ўзлаштириш
Бирор қўл меҳнатини ишқибоз даражасида ўрганиш учун бир сутка етарли. Илмоқ ва спицалар ёрдамида қалпоқча тўқинг ёки мураккаб андозалар талаб этилмайдиган қуёшча юбкасини тикинг, лойдан оддий ўйинчоқ ясанг.
Зерикмаслик учун маҳсулот тезда тайёр бўладиган лойиҳаларни танланг.
5.Мураккаб таом тайёрлаш
Анчадан бери “Наполеон” пишириғи ёки бир неча соат талаб этиладиган холодец ёки бошқа бирор таомни пишириш ҳақида орзу қиласизми?















