Жаҳон | 17:13 / 08.12.2018
20172
2 дақиқада ўқилади

Суд Усмонов фойдасига қарор чиқарди. Унинг Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолалар ўчириб ташланади

Фото: Алексей Никольский / РИА Новости

Москванинг Басманний суди асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг даъвосини қаноатлантирди ва унинг «қонундаги ўғри» Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолаларни ўчириб ташлаш ҳақида қарор чиқади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Усмоновнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилиши керак. Жавоб берувчи мақолаларни ўчириб ташлаши, раддия эълон қилиши ва даъвогарга маънавий зарарни қоплаш мақсадида 50 минг рубль (750 доллар) тўлаши керак», - деди судья.

Аввалроқ, Миллиардер Алишер Усмонов Москванинг Басманний судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Унда интернетдаги учта мақолани блоклаб қўйиш талаби бор эди. 

Мақолаларда Усмонов жиноят дунёси вакили, «қонундаги ўғри» Шакро Молодой (Захарий Калашов) ва бошқа жиноий гуруҳларнинг ишига алоқадор экани айтилади.

Усмонов ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш тўғрисида даъво аризаси билан чиққан. 

Аризада Усмонов маънавий зарар учун 50 минг рубль товон пули тўлашни, учта мақолани ўчириб ташлашни талаб қилган: «Алишер Усмонов. Мақоми: «авторитет», «Алишер Усмонов Шакро ишида» ва уюшган жиноий гуруҳ билан алоқалар ҳақидаги. Кўрсатилган мақолалар Russian Criminal сайтида эълон қилинган. Роскомнадзор жавоб берувчи сифатида жалб этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид