Ўзбекистон | 09:09 / 11.12.2018
24412
2 дақиқада ўқилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга  ўзгартиш киритилади

Фото: Fotolia

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш киритилиши мумкин:

251-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу Кодекснинг 53, 116, 116-3, 117-моддаларида,
121-моддасининг биринчи қисмида, 122-моддасининг иккинчи қисмида, 124-моддасида, 142-моддасининг биринчи қисмида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 145-моддасининг биринчи қисмида ва 146-моддасида (ҳаво транспортидаги ҳуқуқбузарликлар қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ҳаво транспорти органидир.

Ҳаво транспорти органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва маъмурий жазоларни қўллашга Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқармаларининг ва бўлимларининг бошлиқлари ҳақли.”

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид