10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисининг кун тартибига бир қатор қонун лойиҳалари киритилган бўлса-да, лекин йиғилиш аввалида асосий баҳс-мунозаралар 2019 йилга мўлжалланган бюджет-солиқ сиёсати Концепцияси устида кечиши аён бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Анъанага кўра, мажлис арафасида кун тартибига киритилган барча масалалар сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишларида дастлабки тарзда муҳокама қилинганда ҳам депутатлар “2019 йилга бюджет-солиқ сиёсати Концепцияси ва 2020–2021 йилларга прогноз мўлжаллари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси хусусида қатор ўринли эътирозларини билдирдилар.
Мазкур лойиҳа 2019 йилги бюджет ва солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари Концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Бюджет кодекси, Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутади.
Қонун лойиҳаси 2019 режа йилига бюджет сиёсати Концепцияси ва 2020–2021 йиллар прогноз мўлжалларини амалга ошириш мақсадида қонунчиликдаги айрим нормаларнинг аниқ қўлланилиши, бюджетлараро муносабатлар ва солиққа тортиш соҳасидаги алоҳида масалаларини тартибга солишнинг зарур ҳуқуқий шароитларини яратиши лозим эди.
Бироқ ушбу қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасининг қўмиталари, фракцияларида бўлиб ўтган муҳокамаларда депутатларнинг бир қатор савол ва эътирозларини келтириб чиқарди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Регламентига кўра, Бюджетнома тасдиқлангандан кейин у билан боғлиқ бўлган бюджет-солиқ сиёсати ҳақидаги қонун лойиҳаси Ҳукумат томонидан парламент қуйи палатасига киритилиши, палата қўмиталари ҳамда фракцияларида кенг муҳокама этилиши ва қабул қилингач, 10 кун ичида Сенатга юборилиши керак. Депутатлар мажлисда, аввало, Вазирлар Маҳкамаси томонидан мазкур ўта мураккаб ва муҳим қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига жуда кечиктириб киритилганига эътироз билдирдилар.
Президент қабул қилинаётган қонунлар тўғридан-тўғри амал қилиши, унда ҳаволаки нормалар мутлақо бўлмаслиги лозимлиги ҳақида бот-бот такрорлаб келаётган бир пайтда мазкур қонун лойиҳасида кўплаб ҳаволаки норманинг мавжудлиги депутатларнинг эътирозига сабаб бўлди.
Парламент вакилларининг таъкидлашича, лойиҳанинг 71-моддасида
















