Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида божхона терминалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги №ПФ-5582 сонли фармонига асосан, Тошкент вилояти божхона постларининг чегарадош ҳудудларида, яъни “Яллама” божхона пости ҳудудида шу жумладан, давлат-хусусий шерикчилиги шартларида кунига 500 та автотранспорт воситаларини ўтказиш қобилиятига эга замонавий божхона терминали қурилиши назарда тутилган.

Белгилаб қўйилишича:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, лойиҳа ташаббускори ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги №ПФ-5582 фармонига асосан ўрнатилган тартибда, лойиҳа бўйича буюртмачи функцияларини инвестор бажаради.

Лойиҳани молиялаштириш Инвестор маблағлари ҳисобига амалга оширилади, шу жумладан:

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳа-тадқиқот ишларини олиб бориш шу жумладан хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш, ишлаб чиқилган лойиҳавий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлаштириш;

зарур жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, компонентлар, интеллектуал ҳуқуқ, бошқа товарлар ва хизматлар харид қилиш;

муҳандислик коммуникациялари, йўллар, бинолар қурилиши, божхона терминалининг ҳудудида ва уни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа пудрат ишлари;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини мажбурий текшириш ва тасдиқлатиш.

Белгилаб қўйилишича:

божхона терминали ҳудудида давлат назорати органлари бепул жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона терминали ҳудудида давлат назорат органларини фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат назорат органлари томонидан қўлланиладиган тариф ва йиғимлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўрнатилади;

божхона терминалини бошқариш, шу жумладан корхона харажатлари, хўжалик бирлашмалари иш тартиби ва фаолият тартиби Лойиҳа доирасида хавфсизлик ва бошқалар Инвестор томонидан белгиланадиган бошқарув компанияси томонидан амалга оширилади;