Бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Давлат раҳбари 13-14 декабрь кунлари учун мўлжалланган ташриф давомида аввалги топшириқлар ижросини кўздан кечиради, халқ ҳаёти билан бевосита танишади.
Ўзбекистон президенти республика ҳудудлари бўйлаб ташрифларининг навбатдаги босқичини 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриш билан бошлаганди. Президент кейинроқ, 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятида ҳам бўлганди.















