Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркистон вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 11 ой мобайнида қанчани ташкил этгани айтилди
Фото: Казинформ
Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмаси 11 ой мобайнида 447 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 27,7 фоизга кўп. Бу ҳақда Давлат даромадлари департаментининг вилоят бўйича бошқармаси раҳбари ўринбосари Елдос Саудабаев хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, департаментнинг иккита божхона пости томонидан товарлар бўйича 14 539 декларация расмийлаштирилди. Ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич 4 036тага ёки 38,4%га ортди.
«Департаментнинг божхона постлари орқали 174 865та юк автотранспорт воситалари ўтди, бу ўтган йилга нисбатан 63,7%га кўп. Бундан ташқари, чегарани 244 310 дона автомобиль кесиб ўтган. Шу билан бирга, 17 019 264 фуқаро божхона чегарасидан ўтди, бу ўтган йилга нисбатан 46,8 фоизга кўп. Шунингдек, автотранспорт воситалари ўтишини тезлаштириш мақсадида қўшимча иш жойлари жиҳозланди ва божхоначилар сони кўпайтирилди. Автотранспорт воситаларини ўтказиш салоҳиятини ошириш мақсадида 2019 йил февралидан бошлаб «Б.Конисбаев» ўтказиш пунктининг реконструкцияси бошланади. Ушбу лойиҳа автомобиллар йўлакларини 2 дан 6 гача кўпайтиришни назарда тутади», - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада транспорт воситалари тўпланиб қолмаслигининг йўлини топгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:53 / 24.11.2025
Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўяди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025