Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Қирғизистонга боради
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 18 декабрь куни Қирғизистонга боради.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Арипов Ўшда Қирғизистон Республикаси бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев билан учрашади.
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев раислигида 2018 йилнинг 18 декабрь куни Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади», дейилган хабарда.
Ўзбекистон чегарадош вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгаши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 5-6 сентябрь кунлари Бишкекка амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар билан ташкил этилган.
Ушбу кенгашнинг биринчи йиғилиши 2018 йилнинг 29-30 март кунлари Фарғонада бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026