Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Низомга кўра, вазирлик ташкилий тузилмасига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази;

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;

Бош илмий-методик марказ;

Педагогик инновациялар ва касб-ҳунар таълими ўқитувчилари малакасини ошириш институти;

Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;

Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари;

Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш маркази;

“Маънавият ва маърифат” маркази;

“Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси;

тасарруфдаги олий таълим муассасалари ва олий мактаблар;

тасарруфдаги касб-ҳунар таълими муассасалари.

Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий шароитларда иш фаолиятини ташкиллаштиришнинг илғор услуб ва шаклларини эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, юқори билимли, малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

- Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш ва улар юзасидан қабул қилинган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- юқори малакали, янгича фикрловчи, касбий фаолият соҳасида замонавий билимларга ва малакага эга, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларни ўзлаштирган кадрларни олий таълим муассасаларида тайёрлашнинг юқори даражаси ва сифатини таъминлаш;