Қатар футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати финали ўтадиган стадионнинг қандай кўриниш олишини намойиш қилди. Лусайилдаги стадион 80 минг кишига мўлжалланган.

Стадионнинг ташқи кўриниши Яқин Шарқ муҳити ва анъаналарини акс эттиради.
Тақдим қилинган видеода стадион тўлиқ тилларанг тусда бажарилиши намойиш қилинган. Ушбу стадионда чемпионатнинг очилиш ва финал учрашувлари бўлиб ўтади.
Катар🇶🇦 представил дизайн главного стадиона ЧМ-2022 на 80 тысяч мест в Лусаиле.
— Чемпионат мира FIFA 2018🏆🇷🇺 (@fifaworldcup_ru) December 15, 2018
Внешний вид арены вдохновлен традициями Ближнего Востока🏟🙌pic.twitter.com/FAxgozBQvI
Навбатдаги жаҳон чемпиноатининг финал босқичи 2022 йил 21 ноябрда бошланиб, 18 декабрда ўз ниҳоясига етади. Жаҳон чемпионати илк бор Яқин Шарқда ва қиш вақтида ўтказилади. Шу муносабат билан UEFA Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида қишки танаффус қилиши мумкин. Шунингдек, миллий чемпионатлар ҳам тўхтатилади.





















