Жаҳон | 17:01 / 17.12.2018
7685
1 дақиқада ўқилади

Англия бош прокурори Brexit’дан кейин Мэй «олиб ташланиши» ҳақида маълум қилди

Фото: Wiktor Szymanowicz/Barcroft Images

Англия ва Уэльс бош прокурори Жеффри Кокснинг вазирлар маҳкамасига хабар беришича, Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit’дан кейин ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph манбаларга таянган ҳолда ёзмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Мэй «лавозимидан четлаштирилиши» мумкин, кейин эса бошқалар унинг ишини давом эттирадилар ва Европа иттифоқини тарк этиш шартлари ҳақида қайтадан бир қарорга келадилар. Ҳозирча эса, вазирлар Мэй томонидан таклиф этилган вариантни «ютиб юбориши» керак. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мэй Brexit бўйича янги референдум ўтказиш имкониятини баҳолаганди.

Унинг фикрича, Brexit бўйича янги референдум Британия ҳукумати сиёсатига жуда жиддий зарар келтиради - иккинчи референдум сайловчилар кўз ўнгида ҳукуматнинг «демократияни амалга ошириш» имкониятини сўроқ остида қолдиради.

Мавзуга оид