Ucell мўъжизалар мавсумини бошлаб бeрди!
Энг севимли байрамлардан бири бўлган Янги йилнинг яқинлашиши билан ҳамма мўъжизалар ҳақида орзу қилади. Айнан мана шу пайтда Ucell «Мўъжизалар мавсуми» акцияси билан бирга ўзининг абонентларига аъло кайфият ва совғалар улашмоқда. Акциянинг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди: ўйинлар ўтказилиб, ғолиблар ҳам аниқланди.
2018 йилнинг 11 декабрь куни Ucell компаниясининг бош офисига келган ҳар бир меҳмон эртаклар оламига тушиб қолгандай бўлди! Ucell офисида янги йил шукуҳи ҳукм сурарди: чиройли арча, совғалар, мусиқа, мазали таомлар, таниқли меҳмонлар ва ҳамкорлар ушбу кунни узоқ вақт ёдда қолиши учун ўз ҳиссаларини қўшишди. Мана шундай кайфият билан барча Ucell компаниясидан «Мўъжизалар мавсуми» номли акциянинг биринчи босқичига якун ясадилар.
Бутун тадбир давомида барчанинг эътибори овоза бўлиб кетган «Скорпион» фильмининг қаҳрамонлари Акбархўжа Расулов ва Юлдуз Ражабовада бўлди. Уларга биринчи босқич ғолибларини аниқлашдек масъулиятли вазифа юкланган эди. Ўтган сешанба 10 миллион сўмлик 10 та сертификат ва 4 та Chevrolet Spark автомобилларини ютиб олган 14 нафар абонент учун чиндан-да мўъжизавий кун бўлди. Қуйидаги ҳавола орқали ўйин натижалари билан батафсил танишишингиз мумкин: http://ucell.uz/ru/news/2018/12/13/miracles_came_true
Истеъмолчилар сегментини ривожлантириш бўлими менежери Андрей Шадрин «Мўъжизалар мавсуми» номли Янги йил акцияси ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: ” Ucell компаниясидан Янги йил ўйинлари абонентларимиз учун хуш келадиган анъанага айланди. Қатнашиш усули жуда оддий ва бутун жараён тўлиқ махфийдир. Ўйин натижасига кўра биз ҳар бир абонент билан алоҳида боғланамиз ва ажойиб совғаларни ўзимиз тақдим этамиз”.
Компаниянинг асосий хизматлари ва маҳсулотларини ривожлантириш бўйича бўлим раҳбари Марат Базаров эса шундай дейди: “Ушбу акция туфайли атрофга байрам шукуҳи таралади ва Янги йил - мўъжизалар вақти яқинлашаётганлиги сезилади. Ҳаммани, айниқса қимматли абонентларимизни кириб келаётган байрам билан табриклаймиз. Эслатиб ўтаман, биринчи босқичда 1 миллион уч юз мингдан ортиқ иштирокчи ўйинда қатнашди, ким қатнашмаган бўлса омадини синаб кўриб, иккинчи босқичда ғолибга айланиши мумкин. Январдаёқ қолган ўнта пул мукофоти ва тўртта Chevrolet Spark автомобиллари соҳибларини аниқлаб оламиз. Ucell компаниясидан мўъжизалар мавсуми давом этмоқда!
Агар акцияда иштирок этмаган бўлсангиз, омадингизни синаб кўришга ҳали кеч эмас! Бунинг учун 2018 йилнинг декабрь ойи якунига қадар Ucellнинг ҳақи олдиндан тўланувчи (Препаид) хизмат кўрсатиш тизимидаги тарифига уланишингиз, ёки мазкур (Препаид) тизимда Ucell абоненти бўлсангиз, ҳисобингизни бир мартада камида 25 минг сўмга тўлдиришингиз талаб этилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 19.09.2024
Ucell энг тез интернет мукофоти соҳиби бўлди
09:48 / 14.08.2024
Андижонда Ucell ходими компаниянинг қарийб 450 млн сўм пулини онлайн биржага тикиб, ютқазиб қўйди
19:17 / 01.08.2024
Ookla® таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет Ucell'да экани эътироф этилди
17:00 / 20.12.2023