Ўзбекистон | 12:48 / 20.12.2018
55621
2 дақиқада ўқилади

Усмонов: «Ўзимни кўпроқ Ўзбекистон раҳбариятининг ёрдамчиси сифатида кўрмоқдаман»

Фото: Forbes

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россиянинг Forbes нашрига интервью берди. Унда тадбиркор Ўзбекистондаги ўз роли ҳақида фикр билдирди.

Forbes: Сизнинг собиқ шеригингиз Бидзина Иванишвили ҳам ўз ватани, Грузияга кетди. У ерда муваффақият қозонган партияни ташкил қилди, хайрия билан шуғулланмоқда, ижтимоий лойиҳаларни молиялаштирмоқда. Ўзбекистондаги ролингиз Иванишвилининг Грузиядаги ўрни билан бир хил бўладими?

«Йўқ, бу бошқа вазият. Боря Россиядан кетди, Россия фуқаролигидан воз кечди. Мен эса, аввало Россия фуқаросиман. Инвестор ёки ҳатто шерик сифатида пул топиш керак бўлган қандайдир бизнес лойиҳалар билан шуғулланиш - бу мен учун унча қизиқ эмас, мен буни хоҳламайман.

Аммо, агар бошқа инвесторларнинг ишончи пайдо бўлиши учун - улар таваккал қилишдан қўрқмаслиги мақсадида пул йўналтириш зарур бўлса, мен бунга тайёрман. Мен ўзимни кўпроқ Ўзбекистон раҳбариятининг ёрдамчиси сифатида кўрмоқдаман».

Forbes: Маслаҳатчи сифатидами? 

«Йўқ, қандай маслаҳатчи? Мен у ерда ишлаяпман ва президент Мирзиёев мамлакатда бошлаган ислоҳот муваффақиятли якунланиши мен учун жуда муҳимдир. Ўзбекистоннинг келажаги унинг муваффақиятига боғлиқ, мен бунга бефарқ эмасман».

Мавзуга оид