Спорт | 11:09 / 24.12.2018
9620
1 дақиқада ўқилади

Туркия президентига алоқаси борлиги айтилувчи турк клуби Ўзилга қизиқиш билдирмоқда

Фото: Getty Images

«Истанбул» клуби президенти Гўксель Гумушдағ «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапириб ўтди. Унинг сўзларини Bild нашри чоп этган.

«Месут Ўзил – қимматбаҳо футболчилардан. У билан қачондир «Истанбул»да йўлларимиз туташади, деб умид қиламан. Агар у сафимизда ўйнашни истаса, уни қўлга киритиш учун барча ишни қиламиз», - деди функционер.

Ушбу клуб Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга алоқадор экани айтилади. ЖЧ-2018 олдидан Эрдўған ва Ўзил учрашиб, суратга тушишган, бу эса немис матбуоти, Германия футбол федерацияси ва мухлислар эътирозига сабаб бўлган эди.

Мавзуга оид