Жаҳон | 08:25 / 25.12.2018
15643
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Трампга таклиф билан чиқди

Фото: REUTERS

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ президенти Дональд Трампни 2019 йилда Туркияга ташриф буюришга таклиф қилди. Бу ҳақда Reuters Оқ уй баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Ҳозирча аниқ нимадир режалаштирилмаяпти, президент келажакдаги эҳтимолий учрашув учун очиқ», - деди Оқ уй вакили Хоган Гидли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Эрдўғаннинг суҳбати тафсилотлари ошкор бўлганди.

The Washington Post'нинг ёзишича, Трамп билан суҳбат чоғида Эрдўған Америка ҳукумати курд жангариларини нега қўллаб-қувватлаётганини тушунмаслиги ҳақида маълум қилган. 

Эрдўғаннинг таъкидлашича, Трампнинг сўзларига кўра, ИШИД террорчилик ташкилоти мағлубиятга учратилган. Шунингдек, у минтақада нима учун икки мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи борлиги ҳақида савол берган.

Мавзуга оид