Ўзбекистон | 20:25 / 30.12.2018
29640
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги байрам мушакбозлиги манзиллари маълум қилинди

Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Чилонзор тумани ва Халқлар дўстлиги майдонида байрам мушакбозликлари бўлиб ўтади. Мушакбозлик 2018 йил 31 декабрдан 2019 йил 1 январга ўтар кечаси, соат 24:00 да бошланади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, юртдошларимиз байрам мушакбозлигини қуйидаги манзилларда жонли томоша қилишлари мумкин:

Юнусобод туманида: Янги шаҳар кўчаси ва Янги Юнусобод кўчаси кесишмасида, Янги шаҳар ва Боғишамол кўчалари кесишмасида.
Халқлар дўстлиги майдонида: Халқлар дўстлиги майдони, Бешёғоч майдони, Сеул ҳамда Бобур кўчаларида;
Чилонзор туманида: Бунёдкор кўчаси ва Кичик Халқа автомобил йўли кўчаси кесишмаси, Бунёдкор йўли кўчаси ҳамда “Миллий” стадионининг Чилонзор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида жойлашган автомобиллар тўхташ жойида.

Фуқаролардан мушакбозлик тадбири доирасида эҳтиёткорлик чораларини унутмаслик сўралган. 

Таъкидлаш жоизки, Янги йил мушакбозлиги томошалари Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Мавзуга оид