Америкалик боксчи Флойд Мейвезер япониялик кикбоксчи Тенсин Насукавага қарши ўтказган жанги учун 9 млн доллар олади. У бу ҳақда ижтимоий тармоқда маълум қилди ва бу жангни «енгил сайр» деб атади.

Жанг 31 декабрь куни Токиода бўлиб ўтади. У уч дақиқадан уч раунд давом этади. Рақибларга зарба бериш учун оёқлардан фойдаланиш тақиқланади. 

Америкалик боксчи профессионал фаолияти давомида бир марта ҳам мағлубиятга учрамаган. У охирги марта ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонган.