Спорт | 00:01 / 10.04.2018
18020
1 дақиқада ўқилади

Флойд Мейвезернинг кортежи ўққа тутилди

Фото:Р-Спорт - РИА Новости

АҚШнинг Атланта шаҳрида америкалик боксчи Флойд Мейвезернинг кортежи номаълум кишилар томонидан ўққа тутилди. Тахмин қилинишича, 3 машинадан иборат кортеждаги машиналардан бирида Мэйуэзер бўлган. Бу ҳақда Atlanta Journal-Constitution хабар қилди

Полиция маълумотларига кўра, кортеж тунги клубдан меҳмонхонага қайтаётган бўлган. Отишма оқибатида боксчининг тансоқчиларидан бири оёғидан жароҳат олган. У шифохонага етказилган. Полиция босқинчиларни қидирмоқда. 

“Биз Мейвезер машиналардан бирида бўлган ва яраланмаган, деган фикрдамиз. Бу отишма тасодифий бўлмаганга ўхшамоқда”, деб маълум қилинган полицияда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид