Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов AliExpress Russia’ни қачон очмоқчи эканини маълум қилди
Фото: РИА Новости
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов 2019 йилнинг бошида AliExpress Russia’ни очмоқчи.
РФПИ, Alibaba Group, «Мегафон» ва Mail.ru’нинг e-commerce соҳасидаги қўшма корхонаси мувофиқлаштиришнинг якуний босқичида бўлиб, 2019 йил бошида ишга туширилади. Бу ҳақда «Россия-24» телеканалига берган интервьюсида USM Holdings эгаларидан бири Алишер Усмонов маълум қилди, дея ёзмоқда ТАСС.
«Мен эга бўлган маълумотлардан келиб чиқсак, биз финишда турибмиз. Ўйлайманки, 2019 йил ушбу корхона ишга тушади, шунга умид қиляпмиз», - деди у.
Алишер Усмоновнинг таъкидлашича, битимни якунлаш учун альянс яратишни назарда тутадиган бир неча шартларга риоя қилишни таъминлаш зарур.
Биринчидан, Россия ресурслари томонидан технологик хавфсизликни ташкил қилиш, иккинчидан, Alibaba компанияси технологияларидан Россияда фойдаланиш имкониятини яратиш. Бундан ташқари, тадбиркорнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси ҳудудида ҚК серверларини жойлаштириш даркор.
USM холдинги эгаларидан бирининг қўшимча қилишича, яна иккита технологик банд якуний мувофиқлаштириш босқичида турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам бизнес билан шуғулланишни истамаслиги ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025