1 январдан Англия Премьер-лигасида 21-турга старт берилди.

Сешанба кунги дастлабки баҳсда «Эвертон» ўз майдонида «Лестер»га имкониятни бой берди – 0:1. Бу ливерпулликларнинг охирги бешта ўйиндаги тўртинчи мағлубияти бўлди.

Иккинчи баҳсда «Фулҳэм»ни қабул қилган «Арсенал» 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Лондон дербисида «тўпчилар»дан Жака, Ляказетт, Рэмси ва Обамеянг гол урган бўлса, бунга меҳмонлар фақат Камаранинг ягона голи билан жавоб қайтаришди.

Ўтган турда кутилмаганда ўз уйида «Вулверҳэмптон»га имкониятни бой бериб, учинчи ўринга тушиб қолган «Тоттенҳэм» яна иккинчи поғонага кўтарилиб олди. «Шпорлар» бу турда «Кардифф» майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонишди – 3:0. Ҳарри Кейн, Кристиан Эриксен ва Сон Ҳён Мин биринчи бўлимнинг илк 26 дақиқасидаёқ ўз номларига биттадан гол ёзиб қўйиб, ўйин тақдирини анча эрта ҳал этиб бўлишди. Маурисио Почеттино жамоасини кейинги турда ўзини мураббийликка номзод сифатида кўраётган «Манчестер Юнайтед»га қарши бошлаб тушади.

Англия чемпионати
21-тур, 1 январь
Эвертон – Лестер 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 58 Варди.
Эвертон – Пикфорд, Кенни, Кин, Зума, Динь, Андре Гомеш (Бернард, 62), Гуйе, Уолкотт (Тосун, 70), Сигурдссон, Ришарлисон, Кэлверт-Льюин.Лестер – Шмейхель, Симпсон, Эванс, Магуайр, Чилуэлл, Чоудури, Менди, Ндиди, Геззаль (Олбрайтон, 46), Варди (Грэй, 90), Рикарду Перейра.
Огоҳлантиришлар: Андре Гомеш (52), Эванс (75), Динь (80), Тосун (81).

Арсенал – Фулҳэм 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 25 Жака, 2:0 – 55 Ляказетт, 2:1 – 69 Камара, 3:1 – 79 Рэмзи, 4:1 – 83 Обамеянг.
Арсенал – Лено, Мустафи (Торрейра, 46), Папастатопулос, Косьельни, Мэйтленд-Найлз, Гендузи, Жака, Колашинац, Ивоби (Сака, 83), Обамеянг, Ляказетт (Рэмзи, 75).
Фулҳэм – Рико, Одои, Ле Маршан, Рим, Кристи (Фосу-Менса, 56), Кэрни, Сиссе (Сери, 61), Брайен, Сессеньон, Митрович, Шюррле (Камара, 61).
Огоҳлантириш: Фосу-Менса (77).

Кардифф – Тоттенҳэм 0:3 (0:3, 0:0)