Жаҳон | 12:01 / 03.01.2019
6658
1 дақиқада ўқилади

Лувр ташриф буюришлар сони бўйича ўз рекордини янгилади

Фото: REUTERS

2018 йилда Луврга ташриф буюрганлар сони 10 млн кишидан ошиб кетди, бу рекорд ҳисобланади. Бу ҳақда пайшанба куни музей директори Жан-Люк Мартинез маълум қилди.

«Ўз тарихида биринчи марта, менинг фикримча, музейлар тарихида илк бор, 2018 йилда 10 млн.дан ортиқ киши Луврга ташриф буюрди», - дея Мартинезнинг сўзларини келтиради AFP.

Belga агентлиги хабарига кўра, Мартинезнинг фикрича, рекорд Франция пойтахтидаги ҳужумлардан сўнг кузатилган, ташриф буюриш сони камайиб кетишидан кейин «Парижда халқаро туризм тиклангани» туфайли янгиланди.

Луврнинг аввалги рекорди 2012 йилга тегишли бўлиб, ўшанда 9,7 млн киши ташриф буюрганди.

Лувр қироллик саройи бадиий музей сифатида 1793 йилда очилган. Унинг биринчи экспозициясида 537 сурат ва 124та бошқа маданий объектлар бўлган. Ҳозирда Лувр - дунёдаги энг йирик музейлардан бири.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид