Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ АҚШнинг Сурия бўйича режаларини маълум қилди
Фото: AP
АҚШ минтақадан қўшинларни олиб чиқиб кетишига қарамасдан, Суриядаги иттифоқчиларига ёрдам беришни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Reuters Давлат департаментидаги юқори лавозимли манбага асосан хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар минтақадан қўшинларни олиб чиқиш борасида аниқ муддатга эга эмас. Унинг қайд этишича, Америка қўшинларини Суриядан босқичма-босқич олиб чиқиб кетиш ИШИД гуруҳи террорчиларига доимий «босим» ўтказиш зарурати билан боғлиқ.
«Террорчилар учун биронта тешик ёки кириб олиш учун имкон очиб беришимиз керак эмас», - дея хулоса қилган манба.
Шу билан бирга, Давлат департаменти мулозимининг қўшимча қилишича, АҚШ Сурияда доимий ҳарбий иштирокни сақлаб қолишни мўлжалламаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилда 10 та минтақага катта эътибор қаратилиши айтилганди.
Мавзуга оид
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026