Жаҳон | 07:38 / 05.01.2019
12164
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШда фавқулодда вазият тартиби киритилиши мумкинлигини айтди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қурилишини кафолатлаш учун мамлакатда фавқулодда вазият тартибини эълон қилишга тайёрлигини айтди.  

Унинг айтишича, агар девор қурилишининг конгрессни четлаб ўтган ҳолда молиялаштирилишига эришишнинг иложи бўлмаса, у шундай чорани қўллайди. Трамп ва конгрессда кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар ҳозирча бу масала бўйича келишувга эриша олишмаяпти.

Аввалроқ АҚШнинг вакиллар палатаси 2019 йил 30 сентябргача бюджет ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Унда чегарани қўриқлаш ва ҳимоя қурилмаларига 1,6 млрд доллар ажратиш режалаштирилган. Республикачилар эса девор қурилишига 5,6 млрд доллар ажратилишини сўрашган эди.  

Мавзуга оид