109 давлат фуқаролари Ўзбекистонда уй сотиб олиш ва яшаш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. Бу Ўзбекистон президентининг Ўзбекистонда туризмни жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони кўзда тутилмоқда.
Фармонда айтилишича, Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқи:
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – қиймати 400 минг, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – қиймати 200 минг, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда – қиймати 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган кўчмас мулк сотиб олган хориж фуқароларига берилади.
Фармонда берилган иловадаги рўйхатдан қуйидаги давлатлар ўрин олган:
1. Австралия Иттифоқи
2. Австрия Республикаси
3. Озарбойжон Республикаси
4. Жазоир Халқ Демократик Республикаси
5. Антигуа ва Барбуда
6. Миср Араб Республикаси
7. Аргентина Республикаси
8. Барбадос
9. Белиз
10. Венесуэла Боливар Республикаси
11. Ватикан
12. Люксембург Буюк Герцоглиги
13. Венгрия
14. Уругвай Шарқий Республикаси
15. Бруней-Доруссалом давлати
16. Исроил давлати
17. Гренада
18. Греция Республикаси
19. Грузия
20. Шри-Ланка Социалистик Демократик Республикаси
21. Доминика Республикаси
22. Ирландия
23. Исландия
24. Италия Республикаси
25. Канада
26. Қирғизистон Республикаси
27. Хитой Халқ Республикаси















