Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида “фронт-офис” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Низомга кўра, “фронт-офис” фаолияти ҳудудий бошқармаларнинг божхона постларида иш ҳажмидан келиб чиқиб ташкил этилади. “Фронт-офис” хизматчилари иш ҳажмидан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма бошлиғининг топшириғига мувофиқ бир ҳудудий бошқарма доирасида бошқа “фронт-офис”га жалб қилиниши мумкин.
“Фронт-офис” харажатлари, шу жумладан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари асосида жалб қилинган шахсларга ҳақ тўлаш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар махсус жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
“Фронт-офис” хизматлари улар жойлашган манзилларда, ТИФ иштирокчисининг мурожаатларига мувофиқ амалга оширилади.
“Фронт-офис” хизматчиларининг ТИФ иштирокчилари билан муносабатлари мазкур оммавий оферта асосида амалга оширилади.
“Фронт-офис”ларнинг фаолияти устидан назорат ҳудудий бошқармалар, умумий назорат ДБҚнинг соҳавий бошқармалари томонидан олиб борилади.
“Фронт-офис”га шахсларни жалб қилиш ҳудудий бошқармаларнинг Кадрлар бўлими томонидан амалга оширилади. “Фронт-офис”га шахсларни жалб қилиш мақсадида, ДБҚнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ДБҚ расмий веб-сайтида эълон берилади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
ўрта махсус ёхуд олий таълим муассасаларининг дипломига эга бўлиши;
божхона қонунчилигига оид билимларга ва уларни амалиётга қўллаш, шунингдек, ташкилий техникалар (компьютер, сканер, принтер ва бошқалар) билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
юклатилган мажбуриятларни бажаришга қодир бўлиши;
божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан салбий асослар билан бўшатилмаган бўлиши.
“Фронт-офис”да ишлаш истагини билдирган номзодлар ҳудудий бошқармаларга ариза билан мурожаат этадилар.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
паспорт нусхаси;







