КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раиси ўринбосари Ким Ён Чхоль билан бирга Хитойга ташриф буюрди. Бу шахс АҚШ билан ядро мавзуси бўйича музокаралар жараёни учун жавоб беради, деб маълум қилган KCNA давлат агентлиги.
Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо ва қуролли кучлар вазири Но Гван Чхоль, шунингдек, унинг рафиқаси Ли Соль Чжу ҳам Шимолий Корея раҳбари билан бирга Хитойга келган.
Кутилишича, Ким Чен Ин 7-10 январь кунлари Хитойда ташриф билан бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Иннинг навбатдаги учрашуви Вьетнамда ўтказилиши мумкин экани хабар берилганди.















