Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизимидаги оммавий ахборот воситалари ролини янада ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги «Бошланғич таълим» журнали таҳририяти» Давлат корхонаси, «Тил ва адабиёт таълими», «Преподавание языка и литературы», «Lаnguage and literature teaching» журналлари таҳририяти» Давлат корхонаси, «Халқ таълими» журнали таҳририяти» Давлат корхонаси, «Маърифат» ва «Учитель Узбекистана» газеталари таҳририяти» Давлат корхонаси, «Тонг юлдузи» газетаси таҳририяти Давлат корхонаси, «Класс» газетаси таҳририяти Давлат корхонаси, «Ғунча» журнали таҳририяти Давлат корхонаси ва «Гулхан» журнали таҳририяти Давлат корхонаси базасида ягона юридик шахс шаклида «Халқ таълими нашриётлари» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

«Халқ таълими нашриётлари» ДУКнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

давлат корхоналари корпоратив бошқарувининг замонавий тамойиллари асосида, шу жумладан, самарали менежмент ва маркетинг тизимларини жорий этиш орқали ўз фаолиятини ташкил этиш;

молиявий ресурсларни бирлаштириш эвазига Таҳририятларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, уларни янада ривожлантиришга йўналтирилган бошқа лойиҳаларини молиялаштириш;

жойларда ўз нашрларига обуна қилиш ишларини ташкил этиш;

Таҳририятлар ходимларини моддий рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш, соҳага малакали, замонавий фикрлашга эга бўлган, нашрлар ўқувчилари учун долзарб материалларни доимий равишда таъминлай оладиган кадрларни жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;

ўз нашрларида чоп этиладиган материалларнинг мазмуни ва сифатини яхшилаш ҳамда интернет тизимида фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Белгилаб қўйилишича:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги «Халқ таълими нашриётлари» ДУКнинг ягона муассиси ҳисобланади;

Таҳририятларнинг барча актив ва пассивлари янгидан ташкил этилаётган «Халқ таълими нашриётлари» ДУКга ўтказилади;