18:00 / 09.01.2019
14822

Осиё Кубоги. Япония Туркманистонни қийинчилик билан енгди

Фото: Twitter / @afcasiancup

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

F гуруҳида Япония ва Туркманистон терма жамоалари беллашди. Ўйин «Кунчиқар юрт» мамлакати вакилларининг 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан тугади. Япониялик Осако ўйинда 2та гол уришга муваффақ бўлди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Ўзбекистон ва Уммон беллашади.

Осиё Кубоги
F гуруҳи, 1-тур
9 январь
Япония – Туркманистон 3:2
Голлар
: Осако (56, 60), Доан (71) – Аманов (27), Отаев (79 пен)
Япония – Шуичи Гонда, Ҳироки Сакаи, Юто Нагатомо, Мая Йошида (с), Томоаки Макино, Такеҳиро Томиясу, Генки Ҳарагучи, Рицу Доан, Такуми Минамино (Коя Китагава, 73), Гаку Шибасаки, Юя Осако.
Туркманистон – Маммет Ўразмуҳаммедов, Мекан Сапаров, Везиргелди Илясов, Зафар Бобожонов, Сардор Аннаўразов, Гурбангелди Батиров, Расул Хўжаев, Аҳмет Атаев, Арсланмурат Аманов (Мурат Яхшиев, 69), Руслан Мингазов (Михаил Титов, 85), Вахит Ўразсеҳедов (Олтимурат Аннадурдиев, 59).
Огоҳлантиришлар: Сакаи (33), Гонда (78), Илясов (90).

 

Top