2019 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистонга Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Қирғизистон делегацияси Афғонистон иштирокидаги «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган биринчи вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.














