Спорт | 15:03 / 14.01.2019
13226
2 дақиқада ўқилади

Нэйт Диас Ҳабиб Нурмагомедовни қўрқоқ деб атади

Фото: Саид Царнаев / РИА Новости

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича америкалик жангчи Нэйт Диас россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовни қўрқоқ, деб атади. Бу ҳақда у Twitter’даги ўз аккаунтида ёзган.

«Мен сенга тарсаки бердим, сен ва сенинг йигитларинг эса ҳеч нарса қила олмади. Шу билан яшайвер. Сизлар қўрқоқсизлар», - дея ёзган 33 ёшли Диас.

Шу тариқа америкалик Нурмагомедовнинг яқинда бошқа бир жангчига - ирландиялик Конор Макгрегорга мурожаатига муносабат билдирди. Диас Лас-Вегасдаги меҳмонхоналардан бирида Нурмагомедов ва унинг жамоаси билан юз берган можаро ҳақида эслатди.

Россияликнинг ўз мурожаатида қайд этишича, Макгрегор 7 октябрь куни бўлиб ўтган Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) доирасида ташкил этилган мусобақадаги мағлубиятидан сўнг «шармандалик билан яшаш»га мажбурдир.

2018 йил октябрь ойида Диас октагонда амалдаги чемпион билан учрашиш истагини билдирди. Америкаликнинг таъкидлашича, россиялик тайёр бўлганида, Нурмагомедов билан жангга чиқади.

7 октябрь куни Нурмагомедов Макгрегорни мағлуб этди ва UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони камарини ҳимоя қилди. Россиялик жангни тўртинчи раундда, рақибини таслим бўлишга мажбур қилиб якунлади.

Диас Макгрегор билан икки марта қафасда учрашган. Айнан у ирландияликни UFC’да биринчи марта мағлубиятга учратган. Диас жами 19 ғалабага эришган. Шунингдек, америкалик 11 бора мағлубиятни қабул қилиб олган. Нурмагомедов ҳеч қачон ўз фаолиятида таслим бўлмаган. Унинг рўйхатида 27 ғалаба бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов ва Мейвезер ўртасидаги жанг бир миллиард долларга баҳоланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид