Жаҳон | 07:32 / 17.01.2019
18857
1 дақиқада ўқилади

Ойда ўсиб чиққан илк ўсимлик нобуд бўлди

Фото: China National Space Administration

Ойнинг орқа томонига қўнган, Хитойнинг “Чанъэ 4” зонди бортида ниш уриб чиққан пахта куртаги нобуд бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.  

Олимларнинг таъкидлашича, улар Lunar Micro Ecosystem мини-биосфераси билан узоқ тажриба ўтказишни режалаштиришмаганди. Куртакнинг нобуд бўлишига ҳарорат 170 даража совуққача тушиб кетадиган Ой туни сабаб бўлган. 

Ойга пахта уруғидан ташқари, рапс, картошка ва мойли ўсимликлар уруғлари етказилганди, бироқ уларнинг бирортаси ниш урмаган.

Мавзуга оид