Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина МДҲ доирасидаги бир нечта келишувлардан чиқди
Украина ҳукумати Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасидаги бир нечта келишувлардан чиқиш ҳақида қарор қабул қилди.
ТАССнинг билдиришича, Киев "Давлатлараро иқтисодий ахборот алмашиш тўғрисида"ги, "Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ахборот алмашиш тўғрисида"ги ҳамда " Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида"ги битимлардан чиққан.
Ўтган ҳафтада Украина МДҲда кўргазма-ярмарка фаолиятини ривожлантириш тўғрисидаги келишувдан чиқиб кетганди. Киевнинг билдиришича, бу ҳужжат эскирган ва мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг ҳозирги ҳолатига тўғри келмайди.