23 январь куни Тошкент шаҳридаги «Самарқанд дарвоза» савдо кўнгилочар марказида Tizer акциясининг галдаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 2018 йилнинг сентябрь ойида старт олган мазкур акция ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида истиқомат қилувчи Абдуғафур Ваҳобов акция ғолиби сифатида бош соврин – Chevrolet Spark автомобилини қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш маросими уни бевосита кузатиб борган 2000 нафардан ортиқ меҳмонлар иштирокидаги турли шоу дастурлар, эстрада юлдузларининг чиқишлари ва тақдирлаш жараёнларининг ҳаяжонли дақиқалари билан ёдда қолди.

Маросим бошловчилари Абдуғафур Ваҳобовга акциянинг мутлақ ғолиби сифатида шу йилнинг июнь ойида Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионлар лигаси финалига йўлланма ёки Chevrolet Spark автомобилини олишни таклиф этишди. Ғолиб минглаб томошабинларнинг ҳайқириқлари, фарзандларининг таклифлари асосида “Spark” танловида тўхтади.

– Фарзандларим Акбар, Абдумалик ва Зафаржон деярли бир ой давомида Tizer чанқоқбости ичимлигини ичиш орқали футбол жамоалари номи ёзилган махсус қопқоқларни йиғишган экан. Тўпланган қопқоқларни кўриб, ўғилларимга айтган биринчи гапим «Соддасизлар-да болалар, ичимликнинг оддийгина 32та қопқоғига ким ҳам “Spark” автомашинасини берарди?»,- деган сўзлар бўлди. Кейин уларнинг таклифи билан, мендан нима кетди, дея ташкилотчиларга мурожаат қилдим ва мана, ютуқни олиб кетяпмиз, – деди акция ғолиби Абдуғафур Ваҳобов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Тақдирлаш маросимида, шунингдек,