Кеча, 4 ноябрь куни Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасида жойлашган “Compass” савдо-кўнгилочар гипермаркетида Tizer акциясининг навбатдаги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Tizer ичимлигини харид қилиш орқали турли қимматбаҳо совғалар, жумладан, телевизор, телефон, компьютер, велосипед, Рlaystation қурилмаси, гаджет ва бошқа юзлаб совғаларни ютиб олган юртдошларимизга совғалар ташкилотчилар томонидан тантанали тарзда топширилди.
Тақдирлаш маросимида шунингдек, қизиқарли шоулар, меҳмонлар ўртасида ютуқли танловлар ҳамда таниқли эстрада ижодкорлари иштирокида концерт дастурлари ташкил этилди.
Тадбирда акция орқали турли ютуқлар эгасига айланган омадли иштирокчилар, савдо марказига ташриф буюрган пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан иборат 800дан ортиқ киши иштирок этди.











