Технология | 16:47 / 27.01.2019
8431
1 дақиқада ўқилади

2019 йилда 400дан ортиқ нуқтада wi-fi ҳудудлари ташкил этилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Сирожиддин Усманов жорий йилда Ўзбекистон бўйича 400дан ортиқ wi-fi нуқталари ташкил этилишини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Сирожиддин Усманов
Фото: Халқаро пресс-клуб

«Ўзбектелеком» ва бошқа хусусий оператор-провайдерларни ушбу ишга жалб этган ҳолда режадаги 400та нуқтада wi-fi ҳудудлари ташкил этилади. Ҳамма нуқталарга оптик толали кабеллар орқали интернет узатилиши белгиланган. 

Шунингдек, фойдаланувчиларни идентификация қилиш тизими жорий этилиши назарда тутилган», – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, «2025 йилгача бўлган даврда Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси» лойиҳасида Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасидаги камида 50 туристик инфратузилма объектида бепул Wi-Fi зоналари яратилиши назарда тутилганди

Metrotelecom TM эса Тошкент метросида интернет хизматларини жорий этиш синов-тажрибасини давом эттирмоқда.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид