Болалик бошқача-да. Энг ширин хотиралар, қувноқ ўйинлар, беташвиш кунлар... Лекин ўша беғубор болалик билан бирга йўқолиб кетган ёки кетаётган шундай нарсалар борки, эслаб дилимиз энтикади.

«Молларға жемиш солдингми? Эрталабдан бери сенинг бу журишингга ишаниппан, бечаралар бир нарса жегани жўқ!», дерди Самарқанддаги энам ўйинқароқлигимга койиб.

Жиззахда янаям қизиқ сўзларни эшитардим. Дастурхон ёзилиши билан мезбонлар – «онгсизлар, енгсизлар» дейишарди мулозамат қилиб.

Андижоннинг шаҳарга яқингина туманларида «қ» ҳарфи ўрнига «х» ва «ҳ» ўртасидаги қандайдир товушни қўйиб гапирувчилар бор эди (балки ҳамон бордир). Уларни сўзларини ёзиб тушунтириб бўлмайди, фақат гапириш керак, маза қилиб эшитиш керак...

Яқинда она юртимга, Самарқанддаги қишлоғимизга бордим. «Жўқчи»лардан бирортасини учратмадим. Цивилизация...

Болалик билан бирга яқин ўтмишдаги асрлар давомида сақланиб келган шевалар ҳам йўқолиб кетибди. Ҳаммаси бир авлоднинг кўз ўнгида...

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 7097та тил қайд этилган. Аммо глобализация ва технологиялар замонида ҳафтасига битта тил ўлик тилга айланмоқда. Дунё аҳлининг қарийб 70 фоизи нари борса 40 тилда гаплашади, 3,5 мингдан ортиқ тилда сўзлашувчилар ер аҳолисининг 0,2 фоизини ташкил қилади холос.

Бу энди тиллар бўйича ҳолат. Аммо тилларнинг атрофида айланган, адабийликка даъво қилмаса-да, ўзликни англатиб турган, ҳар бир ҳудудга ранг-баранглик бахш этиб турган шевалар-чи? Улар қанчалик тезликда йўқолиб бораяпти экан?..

Ҳозир бизда фақат хоразмча шевалар нисбатан яхлит сақланиб турибди, балки марказдан узоқлик «ёрдам» қилаётгандир. Лекин хоразмликларнинг аксарияти ҳам Тошкентга етиб келишлари билан «воттилаш»ни бошлашади.

«Жўқчи»ларга қайтамиз. Бу шеванинг қамрови шу қадар кенг бўлганки, бизнинг давлатимиз ҳозирги ҳудудининг ҳар бир вилоятида ишлатилган. Аммо маданиятимиз ошаётгани андак шубҳали бўлган бир пайтда, маданийликдан йироқ ҳисобланиб, шевалардан воз кечилаётгани, улар шиддат билан йўқолиб бораётгани жуда оғриқли. Бироқ биз буни фақат кузатиб тура оламиз холос, кимнидир қайсидир шевада гапиришга мажбурлаб бўлмайди-ку?

Элдар Асанов, тилшунос:

«Жўқчи