Спорт | 11:39 / 28.01.2019
6356
1 дақиқада ўқилади

Месси Раул Гонсалесдан ўзиб кетди, у тарихий рекорд арафасида

Фото: Getty Images

Испания чемпионатининг 21-турида «Барселона» «Жирона» майдонидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Ушбу натижа Лионель Месси учун Ла Лигадаги 328-ғалабали ўйин бўлди. Бу борада у «Реал»нинг афсонавий ҳужумчиси Рауль Гонсалесдан ўзиб кетди ва мусобақа тарихида учинчи ўринга кўтарилди.

Испания чемпионатида уч очко олинган ўйинлар сони бўйича Икер Касильяс (334) ва Андони Субисаррета (333) етакчилик қилмоқда. Месси «Барселона» билан ички биринчиликнинг яна 6та учрашувида ғалаба қозонса, бу борада якка етакчига айланиб олади.

31 ёшли аргентиналик ушбу мавсум Ла Лиганинг 19та ўйинида 19та гол ва 10та голли пасга ассистентлик қилди. У айни пайтда турнир тўпурарлари рўйхатини бошқармоқда.

Мавзуга оид