Сайёрамизнинг энг чиройли ороллари рейтинги тузилди, деб хабар берди 10BestLook нашри.
Пляжда ҳордиқ чиқаришни хуш кўрувчилар учун сайёрамизнинг энг гўзал оролларини ўз ичига олувчи бу жамланма қизиқарли бўлиши аниқ.
Энг яхши пляжлар, аквамарин рангдаги сув, гўзал манзаралар ва тинчлантирувчи сокинлик – бу ороллардан бирига боришга қарор қилган сайёҳларни мана нималар кутмоқда.
Санторини, Греция

Бу грек ороли ўзининг кўк рангдаги эшиклари ва томларига эга оқ уйчалари билан маълум. Санторинида уйқудаги вулқонлар мавжуд бўлиб, шу сабабли унда қора қумли пляжларни учратиш мумкин.
Пхи-Пхи, Таиланд

Таиланднинг Краби вилоятида 6 та оролдан иборат Пхи-Пхи архипелаги жойлашган. Бу жойни Леонардо Ди Каприо иштирокидаги “Пляж” фильми машҳур қилган.
Оқ қум, тиниқ сув ва ажойиб ландшафтлар ушбу оролни Таиландга келувчи сайёҳлар орасида оммалаштирган.
Фижи

Фижи Республикаси Тинч океанидаги 300 дан кўпроқ оролдан иборат ва уларнинг барчаси ўзича гўзал.
Маҳаллий аҳоли сайёҳларни илиқ кутиб оладилар. Сайёҳлар бу ерда дайвинг, снорклинг, серфинг ва балиқ овлаш билан машғул бўлишлари мумкин. Машҳур инсонлар папараццидан дам олиш учун айнан Фижини танлашади.
Маврикий






















