Жаҳон | 08:48 / 29.01.2019
11196
1 дақиқада ўқилади

Болтон Мадурога янги чоралар билан таҳдид қилди

Фото: Ting Shen, Xinhua/Barcroft Images

Америка президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билдиришича, Қўшма Штатлар Николас Мадуро ҳукуматига босим ўтказиш учун барча имкониятлардан фойдаланишда давом этади. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Болтоннинг сўзларига кўра, Америка томони «ноқонуний» ҳукуматни даромадлардан маҳрум қилишни, шунингдек, мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо қўллаб-қувватланишини таъминлаш ниятида.

«Қўшма Штатлар Мадуро ва унинг югурдакларига Венесуэла халқи активларини талашда давом этишга имкон бермайди», - дея ёзган Болтон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо Венесуэла ҳукумати ҳисобларини назоратга олмоқчи экани, Мадуро АҚШга жавоб ҳақида ваъда бергани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид