Шайхонтоҳур туманидаги Чақар маҳалласида соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилади. Чеклов кўп қаватли уйлардаги 250 та хонадон, шунингдек, «Туркуаз» ҳамда ундаги кафелар ва улгуржи корхоналарга тааллуқли.
Янгиҳаёт туманидаги Чоштепа маҳалласида эса соат 10:00 дан 17:00 гача 110 та ҳовлили хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади.

















