Ташқи ишлар вазирлигида янги лавозим тайинлови рўй берди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар қилинган.
Қайд этилишича, Абат Файзуллаев вазир ёрдамчиси – ТИВнинг Ташкилий назорат бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
А.Файзуллаев бунга қадар Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси биринчи котиби лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланганди.







