Жаҳон | 15:02 / 29.01.2019
11237
1 дақиқада ўқилади

Хитой АҚШнинг Венесуэлага қарши санкцияларини эътиборсиз қолдирди

Фото: Bao Dandan/ Global Look

Хитой АҚШ санкцияларига қарамай, Венесуэла билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Гэн Шуан баёнот берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаат ва умумий ривожланиш асосида қурилади. Бундан ташқари, унинг қайд этишича, Хитой ва Венесуэла узоқ вақтдан буён савдо-иқтисодий шериклар ҳисобланади.

Вазирлик Каракасга қарши бир томонлама Америка санкцияларига ҳам қарши чиқди. «Тарих шуни кўрсатдики, ташқи аралашув ёки санкцияларни жорий қилиш вазиятни фақат мураккаблаштиради ҳамда муаммоларни ҳал қила олмайди», - дея маълум қилди Гэн Шуан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо Венесуэла ҳукумати ҳисобларини назоратга олмоқчи экани, Мадуро АҚШга жавоб ҳақида ваъда бергани хабар қилинганди.

Мавзуга оид