ТАТУдаги ҳолатга расмий изоҳ берилди
«Қудратимизга шубҳа қилсангиз, дастурлашдан йиқитган талабаларимиз сонига қаранг, ҳурмат билан Фарҳод Алишеров». Айнан шу ёзувлар билан ижтимоий тармоққа сиздирилган Тошкент ахборот технологиялари университетидаги талабалар тиғиз турган йўлак кўпчиликнинг эътиборини тортди. Аслида бу тирбандлик нимадан дарак беради? Нега талабалар университет имтиҳонидан ўтолмаган? Шу каби саволлар билан университет кредит тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Фарҳод Алишеровга юзландик.
Алишеровнинг айтишича, ушбу ҳолат ҳақиқатан ТАТУда юз берган ва турли Telegram-каналларда хабар берилганидек, бу «стипендияга навбат» ёки «баҳо машмашаси» эмас.
«Суратда кўриб турганингиз — Дастурлаш фанидан апелляция жараёни. Имтиҳондан ўтиш учун етарли балл тўплай олмаган, имтиҳонда бўлиш қоидаларини бузган ёки тақиқланган воситалардан фойдаланишга уринган, кейинчалик имтиҳондан четлаштирилган талабаларнинг барчаси ёпирилиб келди. Уларнинг аксарияти биринчи босқич талабалари: апелляция нималигини билмаган, баҳосини савол-жавоб орқали ёки қайтадан кўтараман, деб ўйлашган», — вазиятга ойдинлик киритди у.
Фарҳод Алишеровнинг таъкидлашича, семестр давомида «охирида бир амаллаймиз» деган хаёлда юрган, нима қилиш кераклигини, ўқимаса аҳволи ёмон эканлигини тушуниб етган талабаларнинг ҳақиқий аҳволи суратда тасвирланган.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Тошкент ахборот технологиялари университетида ва унинг филиалларида 2018-2019-ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими жорий этилганди.
«Тизимнинг энг катта афзалликларидан бири шуки, фанлар асосли равишда қисқартирилди. Соҳага йўналтирилган фанларга талаб оширилди. Авваллари талаба 13та фан бўйича таҳсил олар эди, ҳозир эса 7таси қолдирилди. Бу эса чуқурроқ билим олиш имкониятини вужудга келтиради. Олдин ўқув режаси бўйича 43та фан бўлган бўлса ҳозир уларнинг сони 31та.
Ўқитувчи томонидан мустақил иш ва уйга вазифалар учун дедлайн белгиланади. Ўз вақтида мустақил иш ва уйга вазифаларни сайтга юкламаган талабалар баҳоланмайди. Қайта топшириш деган фикр — нотўғри! Бу тизимда қайта топшириш тушунчаси мавжуд эмас. Фақат қайта ўқиш мумкин», — дейди Алишеров.
Мавзуга оид
18:52 / 13.08.2024
“Талабаларим олдида уялиб қолмаслик учун тил ўргандим” – 67 ёшида инглиз тилидан B2 даражасини олган отахон
19:00 / 10.04.2023
Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари иштирокида «ТАТУ ёш олимлари» I-форуми бўлиб ўтмоқда
15:30 / 03.04.2022
Тошкент ахборот технологиялари университетида Наврўз байрами кенг нишонланди
19:14 / 09.03.2022