Боливия президенти Эво Моралес венесуэлалик ҳамкасби Николас Мадуро билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг твиттердаги саҳифасида ёзган.

Моралес постида Мадурони «биродарим», деб атаган ва уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Бундан ташқари, у давлат тўнтаришини ва Венесуэла миллий бойликларини эгаллаб олишга бўлган ҳаракатни қоралади. Қайд этилишича, бу халқаро ҳуқуқнинг бузилиши ҳисобланади.

«Боливия тўқнашувларнинг олдини олиш учун мулоқотни қўллаб-қувватлайди», - деди Моралес. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо АҚШнинг Венесуэладаги вазиятга ҳарбий аралашувини истисно қилмаганди.