Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарига хорижлик эксперт маслаҳатчи бўлди
Бастиан Бауман/Фото: tdi.uz
Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Олий таълимни модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида таълим сифатини ошириш бўйича халқаро эксперт Бастиан Бауман Олий таълим тизимида таълим сифатини ошириш ва унинг халқаро рақобатдошлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбарининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Давлат инспекцияси фаолиятида таълим сифатини халқаро даражада кўтариш, тан олинган хорижий тажрибаларни миллий таълим тизими хусусиятларини инобатга ҳолда жорий этиш, бу борада бошқа давлатлар йўл қўйган хатоларни такрорламаслик, миллий таълим тизимини халқаро таълим тизимига интеграциясини жадаллаштириш каби устувор вазифалар белгиланган. Бу вазифаларни сифатли бажариш мақсадида таълим сифатини таъминлаш бўйича халқаро даражада тан олинган эксперт Бастиан Бауман маслаҳатчи лавозимига тайинланди. У ўзининг узоқ йиллик тажрибаси ва малакаси билан таълим сифатини халқаро даражага кўтаришда бизга кўмаклашади», — деб таъкидлади Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Тошкенбоев.
Халқаро даражадаги ҳуқуқшунос Бастиан Бауман олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича Европа сифат кафолати агентлиги бошқарувчи директори шу билан бир қаторда қуйидаги нуфузли халқаро ташкилотларда эксперт лавозимларида фаолият юритиб келмоқда: DAAD (Германия академик алмашинув хизмати), ADEC (Абу-Даби миллий сифатни кафолати агентлиги), EQE (Грузия миллий сифат кафолати агентлиги), QQA (Баҳрайн миллий сифат кафолати агентлиги), SKVC (Литва миллий сифат кафолати агентлиги) ва бошқалар.
Шунингдек у Белорусь, Миср, Озарбойжон, Қозоғистон каби давлатларда олий таълим тизимида реформалар қилинишида катта ҳисса қўшган, бу борада 17 йиллик иш тажрибасига эга.
Мавзуга оид
19:42 / 22.04.2026
Мактабларда 12 йиллик таълимга қачон ўтилади? – масъуллар жим
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
13:31 / 11.03.2026
Пойтахтда таълим хизматлари бўйича етакчи туман аниқланди
19:02 / 06.03.2026